Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Украинадаги «махсус операция»нинг навбатдаги босқичи бошланганини айтди
Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Москва Истанбулдаги музокаралардан сўнг «яхши ният белгиси сифатида» ҳарбийлар жойлашувини ўзгартирган.
Россия Украинадаги «махсус ҳарбий операция»нинг навбатдаги босқичига ўтди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
«Украина шарқидаги операция илгари эълон қилинганидек, Донецк ва Луганск республикаларини тўлиқ озод қилишга қаратилган», — деди у.
Вазир «Москва» крейсери ҳалокати бўйича изоҳ беришни истамади.
«Мудофаа вазирлиги нима бўлганини тушунтирди. Бунга ҳеч қандай қўшимча қила олмайман», — деди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Москва Истанбулдаги музокаралардан сўнг «яхши ният белгиси сифатида» ҳарбийлар жойлашувини ўзгартирган.
«Биз яхши ният белгиси сифатида Чернигов ва Киев областларидаги жойлашувимизни ўзгартирдик, лекин бу етарлича баҳоланмади», — деди Россия ташқи ишлар вазири.
Россия 24 феврал куни Украинада «махсус ҳарбий операция» бошлаганини эълон қилганди. БМТ инсон ҳуқуқлари олий комиссари бошқармасининг маълумот беришича, 17 апрел ҳолатига Украинада 2072 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 2818 киши яраланган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025