Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Ироқ шимолида ҳарбий операция бошлади
Маълум қилинишича, Ироқнинг Метин, Зап ва Авашин-Басъян районларида антитеррор тадбирлари ўтказилади.
Туркия армияси Ироқ шимолида Курдистон ишчилар партияси (КИП) террорчилик ташкилоти жангариларига қарши янги операция бошлади.
Pençe Kilit деб номланган операция бошлангани тўғрисида Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акар эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, антитеррор тадбирлари Ироқнинг Метин, Зап ва Авашин-Басъян районларида ўтказилади.
Акар террорчилар объектларига кучли авиазарбалар берилганини маълум қилди.
Шунингдек, жангарилар жойлашгани тахмин қилинган районлар йирик калибрли артиллерия ва ўзиюрар артиллерия қурилмалари ёрдамида ўққа тутилди. Ироқ шимолига махсус ҳарбий гуруҳ ташланган.
«Операция муваффақиятли ва режага мувофиқ давом этмоқда. Биринчи босқич доирасида режалаштирилган барча нишонлар устидан назорат ўрнатилди», - деди Туркия мудофаа вазири.
У Анқара Ироқ суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини, турк армиясининг барча ҳаракатлари минтақада терроризм таҳдидини йўқ қилишга қаратилганини таъкидлади.
КИП АҚШ ва Европа иттифоқи томонидан террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритилган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025