Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилояти бош солиқчиси Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди
Қашқадарё вилояти давлат солиқ органлари бошқарув тизимида тайинловлар амалга оширилган.
Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, Президент Фармойиши билан Шукруллохон Холматхонович Нисбатхонов Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Шу муносабат билан у Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилган.
Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан Фахриддин Муҳаммадиев янги ташкил этилган Кўкдала тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланган. Мазкур тайинловгача у Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Маълумот учун, шу пайтгача Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Алишер Қодиров Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024