Жаҳон | 17:57 / 21.04.2022
24520
2 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Рамазон ойидаги ислом дунёси

Айни пайтда бутун дунёда Рамазон ойи давом этмоқда. Reuters агентлиги дунёнинг турли нуқталарида ушбу муборак ой манзаралари акс этган фотожамланма эълон қилди.

Лондондаги Роял Алберт концерт залидаги очиқ ифторликда қатнашаётган муслима аёл. Буюк Британия. / Фото: Reuters
Ифторлик пайти. Кун бўйи рўзадор бўлган одамлар қуёш ботгач уйларидан ташқарига қараб ўтиришибди. Қоҳира. Миср. / Фото: Reuters
 Мусулмонлар жума намозида. Деҳли, Фероз шоҳ Котла масжиди харобаси. Ҳиндистон. / Фото: Reuters
Камбағал оилалар учун ифторликка овқат пишириляпти. Бағдоднинг Абдулқодир ал-Гайлоний масжиди. Ироқ. / Фото: Reuters
Ислом мактаб-интернатининг кўзи ожиз ўқувчиси Брайл ёзувидаги Қуръони Каримни тиловат қилмоқда. Жанубий Тангеранг шаҳри. Индонезия. / Фото: Reuters
Мусулмонлар ифторлик учун озиқ-овқат харид қилишяпти. Мумбай. Ҳиндистон. / Фото: Reuters
 Ислом мактаб-интернати ўқувчиси Қуръон тиловат қиляпти. Куала-Лампур. Малайзия. / Фото: Reuters
 Қайиқчи ифторликдан сўнг намоз ўқияпти. Дакка. Бангладеш. / Фото: Reuters
 Ифторлик вақти кутиляпти. Дакар. Сенегал. / Фото: Reuters
 Аёл Қуббат ул-Ислом зиёратгоҳи олдида қизалоғини ўйнатмоқда. Қуддус. / Фото: Reuters
Шайх Зайд масжидининг умумий кўриниши. Абу Даби. Дубай. / Фото: Reuters
Волонтёрлар саҳарлик учун тарқатиладиган озиқ-овқатларни тайёрлашмоқда. Судан. / Фото: Reuters
Ифторлик. Бағдод. Ироқ. / Фото: Reuters
Ифторлик. Деҳлининг Жума масжиди. Ҳиндистон. / Фото: Reuters
Таровиҳ намозидаги аёллар. Жакарта. Индонезия. / Фото: Reuters 
 Муслима аёл. Жакарта. Индонезия. / Фото: Reuters
Бош кийим сотиб олаётган одам. Пешовар. Покистон. / Фото: Reuters
 Босниялик мусулмонлар ифторликни тоғда қилиш учун юқорига чиқишмоқда. Босния ва Ҳерцеговина. / Фото: Reuters
Канада бош вазири Жастин Трюдо Рамазон ойи муносабати билан Кембриж масжидида мусулмонлар билан учрашди. Канада. / Фото: Instagram / Justin Trudeau

Мавзуга оид