Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонсон Ҳиндистон бош вазири билан Москва ва Нью-Деҳли муносабатларини муҳокама қилади
Борис Жонсоннинг қўшимча қилишича, учрашув давомида Украинадаги вазият муҳокама қилинади.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳиндистонлик ҳамкасби Нарендра Моди билан Москва ва Нью-Деҳли муносабатларини муҳокама қилишини айтди.
«Ҳиндистон ва Россия муносабатлари Россиянинг Бирлашган Қироллик билан муносабатларидан кескин фарқ қилишини ҳамма тушунади деб ўйлайман. Биз буни инобатга олишимиз зарур», — деди у Sky News телеканали эфирида.
Жонсоннинг қўшимча қилишича, учрашув давомида Украинадаги вазият муҳокама қилинади.
У шунингдек, Ҳиндистон ҳам Буюк Британия сингари углеводородлар импортига «қарамликни камайтириши» зарурлигини қайд этди.
Жонсон Ҳиндистонга 21 апрел куни икки кунлик ташриф билан келди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025