Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Микромолия ташкилотларига исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатишга рухсат берилди
Янги қонунга асосан, микромолия ташкилотлари ислом молияси тамойиллари асосида қарзлар бериши мумкин бўлди.
Кеча, 20 апрель куни «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қонунга кўра, микромолия ташкилоти, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти нобанк кредит ташкилотлари ҳисобланади.
Микромолия ташкилотлари тадбиркорларга кредитлар (300 млн сўмгача), лизинг, кафолатлар бериши, факторинг хизматлари ва исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиши мумкин.
Ҳужжатда исломий молиялаштиришга оид хизматлар – исломий молиялаштиришни амалга ошириш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидаларига мувофиқ Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган молиявий хизматлар, дея таърифланган.
Ломбардлар эса гаров эвазига қисқа муддатли (1 йилгача) микроқарзлар (50 млн сўмгача) беради.
Шунингдек, қонунга кўра, нобанк кредит ташкилотлари ишлаб чиқариш, суғурта, савдо фаолиятини амалга оширишга ва омонатларни (депозитларни) жалб этишга ҳақли эмас.
Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш Марказий банк томонидан амалга оширилади.
Расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирадиган ушбу қонуннинг тўлиқ матни ҳозирча эълон қилинмади.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
09:52 / 21.02.2025