Жаҳон | 14:40 / 23.04.2022
6384
1 дақиқада ўқилади

Боснияда кучли зилзила содир бўлди

Европа-Ўртаер денгизи сейсмология марказининг маълумот беришича, ер силкиниши бутун Болқон яриморолида сезилган.

Фото: Anadolu Agency

Босния ва Герцеговинада кучли зилзила содир бўлди, деб хабар берди DW

Зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва ўнлаб кишилар жароҳатланган.

АҚШ геология хизматининг (USGS) маълумот беришича зилзила магнитудаси 5,7 баллга тенг бўлган. Зилзила ўчоғи Столац шаҳридан 16 км узоқликда жойлашган.

Бир неча шаҳарларда кўплаб уйлар вайрон бўлгани айтилмоқда.

Европа-Ўртаер денгизи сейсмология марказининг маълумот беришича, ер силкиниши бутун Болқон яриморолида сезилган.

Болқон яримороли юқори даражадаги сейсмик фаол ҳудуд ҳисобланади. 2020 йил декабрда Хорватияда содир бўлган 6,4 балли зилзила натижасида етти киши ҳалок бўлган, юзлаб бинолар вайрон бўлганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид