Президент селекторида ишдан олинган туман ҳокими ўринбосари вилоят даражасидаги амалдорга айланди
Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Умид Шоумаров тайинланди. У бунгача Олмалиқ шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган, ўтган ҳафта президент кўрсатмаси билан фаолиятидаги камчиликлар сабаб 30дан ортиқ ҳамкасби қаторида ишдан олинган эди.
Умид Ҳикматович Шоумаров Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда бугун, 25 апрел куни Меҳнат вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги ахборот хизматлари хабар берди.
Шоумаров 2020 йил 12 октябридан буён Олмалиқ шаҳри ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
19 апрел кунги президент селекторида 30дан ортиқ туман ва шаҳарлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ишдан олишга кўрсатма берилган, улар орасида Олмалиқ шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳам бор эди. Давлат раҳбарига кўра, улар ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қониқарсиз ташкил этган.
Умид Шоумаров 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2000 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистратура даражасини олган. Мутахассислиги - иқтисодчи-ҳисобчи.
Меҳнат фаолиятини 2002 йил Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “Тўйтепа Агро Импекс” МЧЖ директори лавозимидан бошлаган. Ҳоким ўринбосари бўлишдан олдин “Адолат” партиясининг Тошкент вилояти кенгаши раиси лавозимида ишлаган. 2010–2015 йилларда халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани кенгаши депутати, 2015–2020 йилларда Тошкент вилояти кенгаши депутати бўлган.
Мавзуга оид
08:14 / 14.11.2024
Тошкент вилоятида “закладчиклар” қўлга олинди
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024