Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошшаҳартрансхизмат» энг гавжум бекатларда янги йўл чизиқлари чизишни бошлади
«Тошшаҳартрансхизмат» энг гавжум жамоат транспорти бекатларида янги белги – сариқ синиқ чизиқни (1,17) қўллашни бошлади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 апрель куни «Тошшаҳартрансхизмат» томонидан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган Буюк Ипак Йўли метро станцияси бекатига 1.17 сариқ рангдаги синиқ йўл чизиқлари чизилди.
Мазкур чизиқларни чизишдан асосий мақсад - ушбу бекатда йўловчи ташиш билан шуғулланмайдиган транспорт воситаларининг тўхтаб туришини тақиқлаш ва жамоат транспортининг мазкур бекат орқали хавфсиз ҳаракатланиши ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш.
Маълум қилинишича, ушбу тадбир шаҳарнинг аҳоли гавжум бўлган ва транспорт воситалари тирбанд бўлган оралиқ бекатларида давом эттирилади.
Эслатиб ўтамиз, бундай белгиланган жойларда машиналарни тўхтатиш тақиқланади. Шу билан бирга, гап маркировкадан олдин 15 метр ва ундан кейин 15 метр масофа ҳақида кетмоқда.
Ҳайдовчилар томонидан транспорт воситаларини тўхтатиш ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробари (540 000 сўм) миқдорида белгиланган.
Мавзуга оид
16:08 / 28.03.2025
«Тошшаҳартрансхизмат»нинг собиқ раҳбари ва 20 кишига суд ҳукми ўқилди
17:25 / 18.02.2025
Тошкент йўлларида қайрилиб олиш жойидан олдин чизилган янги йўл чизиқлари ўчириб ташланмоқда
18:27 / 15.01.2025
“Инфокиоскларнинг қайтим бермаслик масаласини ечиш имконсиз” — “Тошшаҳартрансхизмат” раиси ўринбосари
15:22 / 15.01.2025