Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:40 / 25.04.2022
31052
5 дақиқада ўқилади
Уйга қайтаётган киевликлар, Бучада янги қабрлар. Уруш суратлари
Урушнинг 60-кунида Украинага АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва мамлакат мудофаа вазири Ллойд Остин келди. ЕХҲТ Донецк ва Луганскдаги ходимлари асирга олинганини маълум қилди. Литва ЕИга Украинага босқинни ёқлаган патриарх Кириллга қарши санкциялар қўллашни таклиф этди. Россияда ўтган дам олиш кунларида урушга қарши акцияларда иштирок этган камида 20 киши қўлга олинган.
Петр Ковалев / ТАСС
Украинада уруш. Сўнгги маълумотлар
- Мариупол аҳолисини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлак очишга бўлган навбатдаги уриниш барбод бўлди. Бу йўлак орқали «Азовстал» заводидагилардан ташқари барча мариуполликларни олиб чиқишни назарда тутганди.
- Украина президенти Володимир Зеленский Давлат департаменти ва Пентагон раҳбарлари билан учрашди. АҚШ Киевга яна 713 млн долларлик қўшимча ҳарбий ёрдам ваъда қилди. Бундан ташқари, яқин вақтлар ичида АҚШнинг Украинадаги янги элчиси тайинланади, америкалик дипломатлар босқичма-босқич Киевга қайта бошлайди.
- FT хабарига кўра, Владимир Путин Украина билан урушни тўхтатиш ва тинчлик битими тузиш ғоясидан воз кечган, у Украина шимолида муваффақиятсиз юришлардан кейин март ойи охирида бунга рози эди. Аммо Украина «Москва» крейсерини чўктириб юборгач, у муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш ғоясидан ҳудудларни босиб олиш стратегиясига ўтган.
- Россия ҳарбийлари шарқий фронтда юриш қилишда давом этмоқда.
- Украинанинг айрим шаҳарларида тонгда ҳаво тревогалари янгради. «Львовликлар, бошпаналарда қолинг. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишламоқда», дея ёзган маъмурият раҳбари Максим Козицкий.
- Уруш бошидан буён Украинада 215 нафар бола ҳалок бўлган.
- Евроиттифоқ Россия энергия ресурсларининг йирик истеъмолчиси бўлган Европага кучли зарба бермайдиган шаклда нефт эмбаргоси жорий этиш ҳақида ўйламоқда.
- Россиянинг АҚШдаги элчиси Россия АҚШга Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилиб нота юборганини маълум қилди.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
John Moore / Getty Images
Leon Neal / Getty Images
Петр Ковалев / ТАСС
AP Photo/Alexei Alexandrov
AP Photo/Alexei Alexandrov
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Andrii Nesterenko / EPA / Scanpix / LETA
Chris McGrath / Getty Images
AP Photo/Alexei Alexandrov
AP Photo/Evgeniy Maloletka
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Anastasia Vlasova / Getty Images
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар
13:53 / 30.12.2024
Часив Ярдан Авдийивкагача. Култепага айланган шаҳар ва қишлоқлар
15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар
14:51 / 16.09.2024