Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат инвестицияларини бошқариш тизими такомиллаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат Халқаро валюта жамғармасининг давлат инвестицияларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялари ва Ўзбекистоннинг давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш тўғрисида (PIMA) ҳисоботни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Қуйидагилар тасдиқланди:
- ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом;
- бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом;
- ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган объектлар (лойиҳалар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тўғрисидаги низом.
2022 йил 1 июнга қадар бюджет тизимининг капитал қўйилмалари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашнинг махсус автоматлаштирилган электрон тизимини яратиш ва уни “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими билан интеграция қилиш ишлари якунланади.
2022 йил 1 августга қадар ишлаб чиқилган махсус электрон тизимни тажриба тариқасида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК орқали синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
13:25 / 13.05.2025
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
08:52 / 12.05.2025