Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Туркиядан Тожикистонга «Байрактар» дронларини сотмасликни сўради
Жээнбек Кулубаевнинг сўзларига кўра, Қирғизистон бу масала бўйича Туркия билан музокара ўтказади.
Туркия Тожикистонга «Байрактар» дронларини етказиб бермоқда. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигига номзоди кўриб чиқилган парламент йиғилишида Жээнбек Кулубаев маълум қилди.
Депутат Мирлан Самийкожо Туркия Тожикистонга «Байрактар» дронларини етказиб бераётгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан изоҳ сўради.
Жээнбек Кулубаев Тожикистон Туркиядан дронлар сотиб олганини тасдиқлади.
«Ҳа, бу рост. Туркия Тожикистонга «Байрактар» жўнатган. Илгари биз Туркия томонидан бу масалада эҳтиёткор бўлишни сўрагандик, чунки Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги муаммолар ҳали ҳал бўлмаган. Биз қўшни мамлакатларга дронлар сотмасликни сўрадик. Улар бу бизнес, ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш масаласи эканлигини айтишди», — деди у.
Кулубаевнинг сўзларига кўра, Қирғизистон бу масала бўйича Туркия билан музокара ўтказади.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025