Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 майдан бошлаб Қирғизистонга кирувчилардан манфий ПЗР-тест натижасини сўраш бекор қилинади
Мамлакатга чегара-ўтказув пунктлари ва ҳар қандай транспорт воситаси орқали кириб келаётганлардан манфий ПЗР-тест натижаси ёки эмланганлик тўғрисидаги сертификатни тақдим этиш талаб қилинмайди.
Қирғизистон 1 майдан бошлаб мамлакатга киришда манфий ПЗР-тест тўғрисидаги ҳужжат тақдим этиш талабини бекор қилди.
Хабар қилинишича, мамлакат вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов коронавирусга қарши курашиш штаби йиғилишини ўтказди.
Йиғилишда республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисидаги ҳисобот тингланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига 1 майдан бошлаб Қирғизистон ҳудудига кириб келаётган мамлакат ва хориж фуқароларидан манфий ПЗР-тест натижаси ёки эмланганлик тўғрисидаги сертификатни тақдим этиш талабини бекор қилиш топшириғи берилди.
Бундан ташқари, вазирлар маҳкамасининг навбатдаги йиғилишида мамлакатда фавқулодда вазият режимини жорий этиш тўғрисидаги ҳукумат фармойишини ўз кучини йўқотган деб топиш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025