Ўзбекистон | 10:22 / 28.04.2022
68446
2 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: сўнгги 100 йилда хонликларни бошқарган ҳукмдорлар 

Амир Темур вафотидан кейин темурий шаҳзодалар ўртасидаги тахт талашувлари натижасида Мовароуннаҳр ҳудуди парчаланади. XVI асрлардан бўлинишни бошлаган ерларда кейинчалик Хива, Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлиги тузилади. Kun.uz 3 ҳудудни сўнгги 100 йилликда бошқарган ҳукмдорлар фотоларини тақдим этади.

XIX аср бошларида ўзбек қўнғиротлар сулоласи Хива хонлигида ҳокимиятни расман эгаллаган. Муҳаммад Раҳимхон I Хива хонлигини бирлаштиришни ниҳоясига етказган ҳукмдор. Хива хонларидан айримларининг сурати бугунги кунгача сақланиб қолган.

Фото: xorazmiy.uz

Муҳаммад Раҳимхон II, Хива хонлигининг сўнгги мустақил ҳукмдори. 1864-1910 йилларда ҳукмдорлик қилган. У Феруз тахаллуси билан ижод қилган.

Фото: xorazmiy.uz

Хива хони Муҳаммад Раҳим II (Феруз) ўз маҳрамлари ва россиялик меҳмонлар билан.

Фото: xorazmiy.uz

Асфандиёрхон, Муҳаммад Раҳимхон II нинг ўғли, 1910-1918 йилларда ҳокимият тепасида бўлган.

Фото: Wikipedia

Тарихий ҳужжатларда Асфандиёрхон Исфандиёрхон деб ҳам ёритилади.

Фото: Wikipedia

Саид Абдуллахон, Асфандиёрхоннинг укаси. 1918-1920 йилларда Хивани бошқарган сўнгги хон.

Қўқон хонлигига ўзбекларнинг минглар уруғидан бўлган Шоҳрухбий 1709 йилда асос солган. Бу давлат таркибига дастлаб Қўқон, Наманган, Марғилон, Конибодом, Исфара ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар кирган.

Фото: Wikipedia

Амир Умархон, Қўқоннинг 10-хони. У “Амирий” тахаллуси билан шеърлар ёзган. 1809-1822 йилларда Қўқонни бошқарган.

Фото: Wikipedia

Худоёрхон, Қўқоннинг 13-хони Шералихоннинг ўғли. 1845-1875 йилларда танаффус билан Қўқонда ҳукмдорлик қилган.

Фото: Wikipedia

Насриддинхон, 1875-1876 йилларда ҳокимиятга чиққан, Қўқоннинг сўнгги хони.

1756 йилдан ўзбек сулоласи аштархонийлар ўрнига келган ўзбек манғитлар сулоласи вакиллари ўзларини амир деб аташган. Шунга кўра, давлат Бухоро амирлиги деб атала бошланган.

Фото: Wikipedia

Амир Насрулло, Бухоро амирлигини бошқарган манғитлар – ўзбек сулоласининг 7-ҳукмдори ва шу сулоланинг 5-амири. 1827-1860 йилларда ҳукмдорлик қилган.

Фото: Wikipedia

Амир Музаффар, Амир Насруллонинг ўғли. 1860-1885 йилларда Бухоро амирлиги тепасида бўлган.

Фото: Wikipedia

Амир Абдулаҳад, Амир Музаффарнинг ўғли. 1885-1910 йилларда Бухорода ҳукмдорлик қилган.

Фото: Wikipedia
Фото: Wikipedia

Амир Саид Олимхон, Амир Абдулаҳаднинг ўғли. 1910-1920 йилларда Бухорони бошқарган. Бухоронинг сўнгги амири.

Фото: Wikipedia

Мавзуга оид