Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қорамол гўшти импортини 1,8 баробарга оширди
2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 9та давлатдан 10,4 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 79 фоизга кўп. Импорт гўштнинг 61 фоизи Беларус ҳиссасига тўғри келмоқда.
Қорамол гўшти импорти 4,6 минг тоннага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан қиймати 46,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 10,4 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган.
Қайд этилишича, қорамол гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,6 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 3 ойида Ўзбекистон энг кўп қорамол гўштини импорт қилган давлатлар орасида Беларус етакчилик қилмоқда – 6,3 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қозоғистон – 2,6 минг тонна;
- Бразилия – 571 тонна;
- Украина – 437,5 тонна.
Бундан олдин Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Қозоғистондан олиб кирилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
22:11 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
12:15 / 10.05.2025
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги гўшт нархининг ошишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди
20:34 / 06.05.2025