Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда 5 килограммга яқин гиёҳвандлик моддаларини сотиш учун сақлаб келаётган шахс ушланди
Ўтказилган тадбирлар натижасида, жами 4 кг 628 грамм гиёҳвандлик моддалари тарқалишига чек қўйилган.
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят ИИБ ҳамда ДХХ бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Ургут туманида наркотрафикка қарши кураш йўналишида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Ургут туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган С.С. фуқаролардан бирига 600 доллар эвазига 6,76 грамм героин гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинган.
Тадбир давом эттирилиб, С.С.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда у ерда 957,53 грамм героин, 2 килограмм 614,51 грамм опий, 285,6 грамм гашиш ва 758,5 грамм марихуана гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, улар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Шунингдек, С.С.нинг жиноий шериги, Ургут туманида яшовчи 1976 йилда туғилган Х.А. яшаш манзилида 2,84 грамм опий гиёҳвандлик моддаси сақлаб келгани аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, С.С. ва Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқанд шаҳрида яшовчи шахснинг хонадонидан 5 килограмм опий ва 1 килограмм гашиш гиёҳванд моддалари топилганди.
Мавзуга оид
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
08:54 / 06.05.2025
Тошкентда гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатганлар ушланди
22:08 / 02.05.2025
Тошкентда уйда гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди
08:44 / 25.02.2025