Жамият | 08:54
1562
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатганлар ушланди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида икки нафар фуқаро гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланувчи Telegram канал рекламасини қоғоз ҳамда баннер шаклида девор ва устунларга ёпиштириб юргани аниқланди. 

Фото: Видеодан кадр

Пойтахт ИИББ хабар беришича, суриштирув ишлари давомида ушбу реклама варақаларини чоп этиб берган шахс ҳам аниқланган.

Аниқланган ҳолат юзасидан МЖтКнинг 56-2-моддаси асосида ҳужжатлар расмийлаштирилди. 

Ҳуқуқбузарларнинг қилмиши Юнусобод туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчиларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Мавзуга оид