Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва парламенти Россияни террорчи давлат деб эълон қилди
Парламентнинг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинган ҳужжатда айтилишича, Россиянинг Украинадаги мақсади украин халқини йўқ қилишдан иборат.
Фото: Alexander Ermochenko/Reuters
Литва сейми (парламент) Россиянинг Украинага бостириб киришини геноцид, Россияни эса террорчи давлат деб тан олинган резолюцияни қабул қилди.
Резолюция матнида таъкидланишича, «РФ қуролли кучлари ва унинг ёлланма аскарлари Украина ҳудудида, жумладан, Буча, Ирпен, Мариупол, Бородянка ва Гостомелда ҳарбий жиноятлар содир этмоқда».
Сеймнинг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинган ҳужжатда айтилишича, Россиянинг Украинадаги мақсади украин халқини йўқ қилишдан иборат.
Литва парламенти Россия қуролли кучларининг Украинадаги ҳаракатларини «геноцид» деб атади.
Ҳужжатда таъкидланишича, «Россия Федерацияси терроризмни қўллаб-қувватлайдиган ва амалга оширадиган давлат ҳисобланади».
Литва парламенти барча айбдорларни жавобгарликка тортиш ҳамда Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини тергов қилиш ва баҳо бериш учун махсус жиноий трибунал тузишга чақирган.
Мавзуга оид
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025