Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2022 йил биринчи чорагида 37 та янги фоторадар ҳамда камералар ишга туширилди (рўйхат)
Уларнинг 4 таси интеллектуал кузатув камералари бўлиб, хавфсизлик камарини тақмаслик ёки телефондан фойдаланганлик ҳолатини аниқлайди, қолган 33 та фоторадар эса ҳаракат тезлигини назорат қилади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 2022 йилнинг биринчи чорагида ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилган манзиллари бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, республика ҳудудидаги автомобиль йўлларида 2022 йил биринчи чорагида жами 37 та янги фоторадар ҳамда кузатув камералари ишга туширилган. Улардан 4 таси хавфсизлик камарини тақмаслик ёки ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланганлик ҳолатини аниқловчи кузатув камераси, 33 таси эса ҳаракат тезлигини белгиланган меъёрдан ошириб юборганлик ҳолатини аниқловчи фоторадар қурилмалари ҳисобланади.
Янги ишга туширилган фоторадар ҳамда кузатув камералари ҳудудлар кесимида қуйидагича:
- Сурхондарё вилоятида – 10 та;
- Хоразм вилоятида – 7 та;
- Қашқадарё вилоятида – 5 та;
- Тошкент шаҳрида – 5 та;
- Фарғона вилоятида – 4 та;
- Тошкент вилоятида – 4 та;
- Бухоро вилоятида – 2 та.
Ўзбекистон ҳудудида 2022 йил биринчи чорагида янги ўрнатилган фоторадар ҳамда интеллектуал кузатув камералари аниқ манзили ва қоидабузарлик турлари бўйича рўйхати.
Мавзуга оид
11:18 / 07.03.2022
Республика ҳудудида февраль ойида ишга туширилган фоторадарлар тўғрисида маълумот берилди
11:40 / 09.08.2021
Июл ойида ишга туширилган онлайн ишловчи фоторадар ва камералар тўғрисида маълумот берилди
12:07 / 16.06.2020
Бўстонлиққа олиб борувчи йўлда дам олиш кунлари фоторадарлар орқали 2 218та қоидабузарлик аниқланди
08:15 / 22.10.2019