Ўзбекистон | 12:11 / 12.05.2022
13797
1 дақиқада ўқилади
Сўхнинг айрим ҳудудларини сел босди
11 май куни соат 18:00 ларда кучли ёғингарчилик оқибатида Фарғона вилояти Сўх туманининг "Офтобру", "Малбут", "Шарқобод", "Соҳибкор" МФЙларда, Фарғона туманининг Шоҳимардон ҳудуди “Ёрдон” МФЙларида сел оқимлари кузатилди.
Табиий офат натижасида Сўх туманининг “Малбут”, “Девайрон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Девайрон” сой ўзанига сел оқими сиғмай қолган.
Натижада “Сўх-Риштон” автомобил йўлининг қатнов қисмига лойқа ва турли тоғ жинслари оқиб келган.
Сел сувлари Малбут қишлоғидаги хонадонларнинг ертўла, қўшимча бино ва томорқаларига кирган.
Ҳозирда махсус техникалар ёрдамида сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
17:46 / 19.10.2024
Шоҳимардон фожиаси: сел ва унутилмас дард
08:30 / 11.10.2024
Тўрт вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
15:48 / 06.10.2024