Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорни қанча сийласак, у халқни шунча сийлайди – Шавкат Мирзиёев
Фарғонадаги йиғилиш чоғида давлат раҳбари ишбилармонларга янги имкониятлар яратилаётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Мени бир савол қийнайди – қачон халқимиз банкларимиздан рози бўлади? Бугун тадбиркорларимиз ҳар қачонгидан ҳам эътиборга, кўмакка муҳтож. Жаҳондаги вазиятни кўряпсизлар, биз ниҳоятда эҳтиёткор бўлишимиз, ақл билан иш тутишимиз, иқтисодимизни сақлаб қолиш ва кўтариш учун тинимсиз ҳаракат қилишимиз керак. Тадбиркорни қанча сийласак, у халқни шунча сийлайди. Чунки тадбиркорларимиз ҳам шу юртнинг фарзандлари, уларнинг иши ривож топса, халқимиз манфаат топади.
Тадбиркорларимизни турли бюрократик тўсиқлар, босимлардан ҳимоя қилишда бизнес-омбудсманнинг роли катта. Фарғонада ҳам муаммолар бор, Савдо саноат палатаси, бизнес-омбудсман ва бошқа мутасаддилар йиғилишдан кейин қолиб, тадбиркорлар билан учрашишлари, уларни қийнаётган масалаларга ечим излашлари керак”, – деди президент вилоят сессиясида.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025