Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида халқаро ҳужжатларни бажариш юзасидан Ўзбекистон миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2024 йилларда кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳужжатларни бажариш юзасидан Ўзбекистон миллий ҳаракатлар режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар:
2022-2024 йилларда кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳужжатларни бажариш юзасидан Ўзбекистон миллий ҳаракатлар режаси;
2022-2024 йилларда кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳужжатларни бажариш юзасидан Ўзбекистон миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича миллий экспертлардан иборат бўлган ишчи гуруҳ тасдиқланади, бунда ишчи гуруҳ таркибига кирадиган мутахассислар миллий экспертлар ҳисобланади.
Қуйидагилар миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш доирасида асосий вазифалар этиб белгиланади:
ядро, кимёвий ва биологик қурол-яроғ ҳамда уни етказиб бериш воситаларини ноқонуний кўчириш ва тарқатишнинг олдини олиш;
халқаро шартномалардан келиб чиқадиган талаблар ва қоидаларни ўз вақтида бажариш;
кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
халқаро ва минтақавий тузилмалар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бошқа вазифаларни ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш.
Белгиланишича:
миллий ҳаракатлар режасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши мониторинги Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига юкланади;
миллий ҳаракатлар режасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини сўзсиз таъминлаш учун мутасадди вазирликлар ва идораларнинг биринчи раҳбарлари масъул.
Миллий ҳаракатлар режаси халқаро ташкилотлар, шерик мамлакатлар ёки донорлар томонидан бериладиган маблағлар, шунингдек, миллий ҳаракатлар режаси доирасида жалб этилган ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
17:21 / 24.01.2025
Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник марказининг асосий фаолият йўналишлари белгиланди
17:46 / 30.11.2024
Мислсиз радиация ва қурбонлар: Чернобил фожиаси қандай содир бўлганди?
09:50 / 11.10.2024
Тошкентда ҳар бир туманнинг бош режаси ишлаб чиқилади
21:57 / 26.09.2024