Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник марказининг асосий фаолият йўналишлари белгиланди
Марказ радиация ва ядро хавфсизлиги масалалари бўйича давлат дастурлари, халқаро лойиҳалар ҳамда дастурларни ишлаб чиқишда, шунингдек, назорат ва лицензиялаш фаолиятини техник, таҳлилий ҳамда экспериментал қўллаб-қувватлашда иштирок этади.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги “Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, қуйидагилар Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
- радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини юритиш ва тартибга солиш бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда илмий-техник ишлар асосида таклифлар (тавсиялар) ишлаб чиқиш;
- атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослашга доир экспертиза ўтказиш;
- атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича норматив базани ривожлантириш ва такомиллаштириш;
- радиация ва ядро хавфсизлиги масалалари бўйича давлат дастурлари, халқаро лойиҳалар ҳамда дастурларни ишлаб чиқишда, шунингдек, назорат ва лицензиялаш фаолиятини техник, таҳлилий ҳамда экспериментал қўллаб-қувватлашда иштирок этиш;
- радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда илмий асосланган хавфсизлик, моделлаштириш ва ҳисоблаш таҳлилини ўтказиш;
- радиация ва ядро хавфсизлигини тартибга солиш соҳасида маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш, яратиш, шакллантириш ва сақлаш;
- ўз ваколати доирасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Мавзуга оид
17:46 / 30.11.2024
Мислсиз радиация ва қурбонлар: Чернобил фожиаси қандай содир бўлганди?
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
20:33 / 29.08.2024
Москва аэропортида радиоактив ҳайкалчани олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик тўхтатилди
10:16 / 27.05.2024