Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда дўкон ўғриликлари сони ортиб бормоқда
2022 йилнинг февралидан апрелигача Россия дўконларида ўғрилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга ошди. Ўғирланган маҳсулотнинг ўртача пул миқдори 1,5 минг рублни ташкил этди.
2022 йилнинг февралидан апрелигача Россиядаги дўконларда ўғрилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга ошди. Бу ҳақда 15 май, якшанба куни РБК нашри NTechLab юзни таниб олиш тизими ишлаб чиқарувчисининг таҳлилий ҳисоботига таяниб хабар берди.
Ҳужжатда айтилишича, асосий «тренд» ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кассаларида товарларни ўғирлаш бўлган. Ушбу турдаги ўғриликлар сони учдан бир қисмдан кўпроққа (34 фоиз) ошган. Бундан ташқари, сават билан бирга маҳсулотларни ўғирлаш ҳолатлари 27 фоизга ошган.
Ўғирланган маҳсулотнинг ўртача пул миқдори 1,5 минг рублни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 25 фоизга юқори. Кўпинча қандолат маҳсулотлари (барча ўғирликларнинг 19 фоизи), колбаса (16 фоиз), алкоголь (14 фоиз), пишлоқлар (13 фоиз), қаҳва ва какао (7 фоиз) жавонлардан ўғирланади, дейди мутахассислар. Шунингдек, кийим-кечак дўконлари, болалар моллари ва уй-рўзғор буюмлари дўконларида ўғирликлар кўпайган.
«Спортмастер» гуруҳининг бизнес менежери Сергей Агибалов сўзларига кўра, ўғрилик ҳолатларининг кўпайиши мамлакатда муаммолар ортганидан далолат беради. «Иқтисодиёт бироз пасая бошлагач, ўғрилик ҳолатлари кўпая бошлайди», - дейди у.
Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига муносабат сифатида Москвага қарши Россия иқтисодиётига таъсир кўрсатадиган бир нечта санкциялар пакети жорий этилган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025