Тошкент метросида 58 ёшли эркак поезд йўлига тушиб кетди
Тошкент метрополитенининг «Олмазор» бекатида фуқаро поезд йўлига тушиб кетди. Бу ҳақда метрополитен хабарида айтилган.

Маълум қилинишича, 1964 йилда туғилган фуқаро О.З. метро вагонига тезроқ кириш учун шошилиб бораётган вақтда эҳтиётсизлиги сабаб ҳаракатланишга тайёргарлик кўраётган поезд йўлига тушиб кетган.
Қайд этилишича, метрополитен ходимлари ҳамда йўловчиларнинг тезкорлиги сабаб фуқаро ҳеч қандай тан жароҳатларсиз зудлик билан поезд йўлидан қутқариб олинган.
«Ҳурматли метро йўловчилари, бекат платформаларида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда, шошилмасдан, ўз ҳаётингизни хавфга қўймаган ҳолда ҳаракатланишингизни сўраймиз!» - дейилади хабарда.
Мавзуга оид

08:52 / 24.03.2025
Қозоғистоннинг халқаро сайёҳлик поезди Тошкентга келди

20:13 / 13.03.2025
Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди

11:06 / 12.03.2025
Тошкент - Бухоро йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатновлари йўлга қўйилади

15:10 / 05.03.2025