Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаота – Тошкент – Олмаота йўналишида «Тулпор Талго» поезди қатнови қайта тикланди
2022 йил 16 майдан бошлаб, “Олмаота-2 – Тошкент – Олмаота-2” йўналишида 1/2-сонли “Тулпор-Талго” поездининг қатнови қайта тикланди.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, икки ярим йиллик танаффусдан сўнг илк бор Ўзбекистонга қараб йўл олган ушбу поезд кеча соат 11:05 да Тошкент Марказий темирйўл вокзалига кириб келди.
Таркиби 24 та йўловчи вагондан иборат бўлган поезд бир томонга ҳаракатланганда 425 нафар йўловчини ўз манзилига етказиб қўйиш имкониятга эга.
Ҳаракат жадвалига кўра ушбу поезд ҳафтанинг душанба, чоршанба ва шанба кунлари “Олмаота-2 темирйўл вокзалидан соат 18:32 да, шунингдек, ҳафтанинг сешанба, пайшанба ҳамда якшанба кунлари соат 12:39 да – Тошкент марказий темирйўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.
Бундан аввал Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи поездлари қатнови тикланаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
19:06 / 20.04.2025