Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида содир бўлган ЙТҲда 9 киши ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 21 май куни соат тахминан 15:30лар чамасида, Қирғизистоннинг Баткен вилояти Қадамжой тумани орқали Ўзбекистоннинг Сўх тумани ҳудудига ҳаракатланиб келаётган, устига бульдозер юкланган трейлер автотранспорти иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, трейлернинг тормоз ускунаси ишдан чиқиб, ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Қирғизистон «Чечме» чегара ўтказиш пункти ва Ўзбекистон «Чашма» чегара ўтказиш пункти орқали рўйхатдан ўтиш учун навбатда турган жами 12 та (2 та Ўзбекистон ва 10 та Қирғиз Республикаси) автомашиналарга урилиб, уларга шикаст етказган.
Автоҳалокат натижасида, бирламчи маълумотларга кўра, 9 нафар фуқаро (шулардан, 1 нафари Ўзбекистон, қолган 8 нафари Қирғизистон фуқароси) вафот этган.
Қайд этилишича, жароҳатланганларга тез-тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025