Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда футбол учрашуви вақтида кучли шамол сабабли стадион томи майдон четига учиб тушди
Кучли шамол Ҳожимуқон стадиони асосий биносининг 400 квадрат метрга тенг томини қўпориб юборган. Шамолнинг тезлиги сониясига 20 метрга тенг бўлгани айтилмоқда.
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида футбол учрашуви вақтида кучли шамол сабабли стадион томи майдон четига учиб тушди. Бу ҳақда РИА Новости Чимкент фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб хабар берди.
Маълумот берилишича, кучли шамол Ҳожимуқон стадиони асосий биносининг 400 квадрат метрга тенг томини қўпориб юборган.
Шамолнинг тезлиги сониясига 20 метрга тенг бўлгани айтилмоқда.
“Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ", - дейилади бошқарма хабарида.
Мавзуга оид
09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
21:37 / 29.04.2025
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди
07:55 / 23.04.2025
Қозоғистонда Чимкент ҳокими ўринбосарининг ҳаётига суиқасд қилинди
21:31 / 11.04.2025