Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кредит қарздорлигини ёпиш мақсадида сохта тадбиркорлик билан шуғулланган фуқаролар аниқланди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида кредит қарздорлигини ёпиш мақсадида сохта тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “Z.G.” МЧЖ норасмий раҳбари А.Т. ва “A.P.” МЧЖ раҳбари А. ўзаро тил бириктириб, “A.P.” МЧЖнинг кредит қарздорлигини ёпиш учун “N.P.” МЧЖни ташкил қилиб, банк филиалидан “Z.G.” МЧЖга тегишли Зангиота туманидаги бино-иншоотларни банк кредити асосида сотиб олиш учун ажратилган 1,5 млрд сўмнинг 1 млрд сўмини “A.P.” МЧЖнинг қарздорлигини қоплашга йўналтириб, қолган 500 млн сўмини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 179-моддаси (сохта тадбиркорлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарда айтилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан олдин Қибрайда банк ходими билан тил бириктирган фуқаро 1 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025