Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда маймун безгаги касаллигини юқтириш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланди
Касаллик Ғарбий Африкадан БААга келган 29 ёшли аёлда аниқланган.
БАА соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда маймун безгаги касаллигини юқтириш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилганини маълум қилди. Бу ҳақда WAM агентлиги хабар берди.
"Ғарбий Африкадан БААга келган 29 ёшли аёлда маймун безгаги касаллиги аниқланди, у тиббий кузатув остида ва керакли тиббий ёрдамни олмоқда", - дейилади агентлик хабарида.
20 май куни Германияда инфекциянинг биринчи ҳолати аниқланган. Бунгача Европада, жумладан, Буюк Британия, Португалия, Испания, Италия, Франция ва Белгияда бу касалликни юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар кузатилганди.
Ҳозирги кунга қадар Европа ва Шимолий Америкада одамларда маймун чечаги инфекциясининг юздан ортиқ ҳолатлари қайд этилган.
Германияда маймун чечаги касаллигини юқтирганлар учун 21 кунлик карантин жорий этилди.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025