Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси ўриндошлик асосида Венгриядаги элчи лавозимига тайинланди
Ўзбекистоннинг Венгриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди. Бу ҳақда “Нигоҳ” канали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Венгриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида иш бошлади.
Абат Файзуллаев бир вақтнинг ўзида икки дипломатик миссияни бошқаради: Австрия ва Венгриядаги.
Дипломат амалдаги лавозимни 2020 йил июлидан бери эгаллаб келмоқда. Бунгача у вазир ёрдамчиси – Ташқи ишлар вазирлиги Ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди
15:39 / 07.05.2025
“Геосиёсий муаммоларни деб ўзбек меваларини истаганимизча ололмаяпмиз” – Ҳиндистон элчиси қароргоҳидан эксклюзив суҳбат
22:02 / 14.04.2025