Жаҳон | 21:08 / 28.05.2022
14105
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда бепул озиқ-овқат тарқатилиши вақтида 31 киши ҳалок бўлди

Фожиа бепул озиқ-овқат ва буюмлар турган залга оломон бостириб кириши оқибатида пайдо бўлган тиқилинч сабабли юз берган. 

Фото: Thewhistler

Нигерия жанубида эҳтиёжманд аҳолига бепул маҳсулотлар тарқатилиши вақтида 31 киши, жумладан, бир ҳомиладор аёл ва болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда PM News нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, эрталаб тадбир ўтказиладиган черков яқинида минглаб одамлар тўпланган.

Фожиа бепул озиқ-овқат ва буюмлар турган залга оломон бостириб кириши оқибатида пайдо бўлган тиқилинч сабабли юз берган. 

Кейинроқ черков юридик маслаҳатчиси ва тадбир ташкилотчиси полиция томонидан қўлга олинган. Тиқилинчда жароҳатланганлар шифохонага олиб борилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид