Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Путинга Туркияда Россия-Украина-БМТ учрашувини ўтказишни таклиф қилди
Туркия президенти мазкур ташаббус қўллаб-қувватланишига умид билдирди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда “Онадўли” агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, улар икки томонлама муносабатлар, Россия ва Украина ўртасидаги уруш билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди.
“Туркия давлати раҳбари РФ ва Украина ўртасидаги тинчлик пойдеворини тезроқ тиклаш, урушнинг салбий оқибатларини камайтириш, томонлар ўртасида ишонч муҳитини шакллантириш бўйича ҳаракатлар зарурлигини қайд этди”, дейилади хабарда.
Эрдўған Путин билан мулоқоти давомида Туркия Истанбулда Россия, Украина ва БМТ учрашувини ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.
Туркия президенти томонлар мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлашига умид билдирди.