Самарқандда 68 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Ўзини Паст Дарғом тумани кадастр бўлими ходими деб таништирган шахс ва унинг шериги фуқародан 70 сотих ер учун 68 минг доллар сўраб, ундан 32 минг долларини олаётганда ушланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 31 май куни вилоят ИИБга фуқаро М.А. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига нисбатан фирибгарлик қилмоқчи бўлган шахсларга қонуний чора кўришни сўраган.
Маълум бўлишича, М.А. тадбиркорлик билан шуғулланиш учун Паст Дарғом тумани ҳудудидан ер олмоқчи бўлганида, ўзини Кадастрлар палатаси Паст Дарғом тумани филиали ходими деб таништирган Д.М. билан танишиб қолган.
Д.М. ўзининг таниши Б.С.нинг сотиладиган ери борлигини айтиб, Д.М.ни у билан учраштирган. Б.С. Паст Дарғом тумани Тўрттом маҳалласи ҳудудида жойлашган ҳокимият захирасида бўлган ҳамда вақтинча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ўзи фойдаланиб келаётган 70 сотих ерни 65 минг долларга сотишини ҳамда 3000 доллар эвазига ернинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтган.
Сўнг келишилган пулдан 33 минг долларини олдиндан беришини талаб қилган.
Мазкур аризага асосан, вилоят ИИБ ЖҚБ, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида, Паст Дарғом туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Д.М. ва Б.С. ариза муаллифи М.А.дан талаб қилинган 68 минг доллардан 32 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Паст Дарғом туман прокуратураси томонидан Д.М. ва Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Самарқанд туманида 5 сотих ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024