Жаҳон | 13:09 / 07.06.2022
33529
4 дақиқада ўқилади

Ўрмонлардаги ҳарбийлар ва далалардаги фермерлар. Уруш суратлари

Урушнинг 103-куни ўтди. Луганск области раҳбари Сергей Гайдайнинг маълум қилишича, Россия Северодонецк ва Лисичанскни тўлиқ назоратга олиш ҳаракатларини давом эттирмоқда, аммо украин армияси мудофаани ушлаб турибди. Украина ТИВ Киев россиялик ҳарбий асирларни жанглар тугаганидан кейин озод қилишга тайёр эканини, аммо ҳарбий жиноятлар содир этганларни суд қилиш ҳуқуқини ўзида қолдиришини айтди. Россия Украинага «Азовстал» мудофаачиларининг жасадларини қайтара бошлаган: Associated Press маълумотига кўра, Киевга ўнлаб жасадлар етказилган.

Украина президенти матбуот хизмати 5 июн куни Донбассдаги фронт чизиғига борган Володимир Зеленскийнинг ҳудуддаги ҳарбийлар ҳисоботини тинглаш чоғидаги суратини эълон қилди.

Қуйида 6 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донецк

Ўт ўчирувчи россияликлар зарбасидан кейин омборхонада чиққан ёнғинни ўчирмоқда. Сурат Олександр Ермоченко (Reuters) томонидан туширилган — бу унинг ярадорликдан кейин олган илк сурати: фотограф 3 июн куни ҳамкасби, оператор Павел Климов билан бирга кетаётганида яраланганди. Уларнинг ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецкдаги ёнаётган омборда ишлаётган ўт ўчирувчи. ДХР ҳукуматига кўра, ўтган кун давомида Украина қуролли кучлари Донецк ва унга қўшни бўлган Макеевкани ўққа тутишган. Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Донецкдаги фронт чизиғи яқинида танкда ҳаракатланмоқда
AP Photo/Bernat Armangue

Донбасс шимоли 

Лиманга олиб борувчи йўлдаги вайрон қилинган кўприк, шаҳар айни вақтда Россия кучлари назоратида
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Донецк областида украинлар танки. Ҳозирда асосий жанглар Донбассда кечмоқда: Россия қўшини Северодонецк ва Лисичанскка ҳужум қилмоқда, украин армияси мудофаани сақлаб турибди. Фото: Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Бомбардимон вақтида пана жойга югураётган украин ҳарбийси
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Лисичанск ўққа тутилиши вақтида вайрон қилинган мактаб. Володимир Зеленский кечқурунги мурожаатида шаҳар айни вақтда урушнинг энг қайноқ нуқтасига айланганини айтди. Фото: Marcus Yam / LA Times / Getty Images
Украин ҳарбийлари танкни шох-шаббалар билан бекитмоқда
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Украина ҳарбий хизматчилари фронт чизиғи яқинида гаубицалар учун снарядларни тайёрламоқда
Reuters / Scanpix / LETA
Гаубицалардан ўт очилиши. Фото: Reuters / Scanpix / LETA
Соледар яқинидаги буғдой экилган далага тушган Россия ракетаси парчаси
AP Photo/Bernat Armangue
Соледар яқинидаги дала майдонида ишлаётган фермерлар — бу шаҳар Северодонецкда Россия армиясига қарши турган украин ҳарбийлари таъминоти ўтадиган ягона йўл бўйида жойлашган. Соледарнинг ўзи ҳам доимий равишда зарбаларга учрамоқда.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
46 ёшли Наталья Тишченко 7 ёшли ўғли Ярослав билан. Оила икки ойдан буён Донецк областидаги Великая Новоселка посёлкасида бомбапанагоҳда яшамоқда. Уларнинг уйи авиазарбалар оқибатида вайрон бўлган. Фото: Marcus Yam / LA Times / Getty Images

Киев области

Бомбардимон қилинган Мостишче қишлоғида ўз машинаси қолдиқларини кўздан кечираётган киши.
Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA
Горенка қишлоғида вайрон қилинган ибодатхона ҳудудини тозалаш билан шуғулланаётган аёл дам олмоқда. Россия армияси қишлоққа кирмаган, аммо уни ўққа тутган: бу ерда 600 га яқин уйни таъмирлашга тўғри келади. Фото: Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA
Киевдаги Майдан майдонида «Help» («Ёрдам») сўзини ҳосил қилган қум тўлдирилган қоплар олдидан ўтаётган киши
AP Photo/Natacha Pisarenko

Харков

Қабрга ўрнатиладиган хоч олиб кетаётган киши
Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид