Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида дори воситаларини дорихонадан ташқарида сотиш ҳолати аниқланди
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида дори воситаларини дорихонадан ташқарида сотиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ш.С. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, 100 қути “Гепарен-белмед” ва 600 қути “Клексан” номли дори воситаларини фуқаро Д.га 134,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
21:39 / 22.04.2025
Дори воситаларининг рухсат этилган максимал нархлари қайта кўриб чиқилади
19:51 / 02.04.2025
Чирчиқда жанжал оқибатида бир киши вафот этди
12:46 / 16.03.2025