Жамият | 12:30 / 09.06.2022
24609
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда ЙПХ ходимидан қочиб кетган ҳайдовчининг машинасидан пневматик тўппонча ва авторақам бўлаклари топилди

Ҳайдовчи аввалига пневматик тўппончани ва авторақам бўлакларини топиб олганини, кейин эса номаълум шахсдан шунчаки қизиқиш учун олганини айтган.

Фото: Видеодан кадр

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 7 июн куни Пахтакор туманида хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан ҳужжатларни текшириш мақсадида 4Р-35 автомобил йўлида ҳаракатланаётган Қашқадарё вилоятида рўйхатга олинган 70 D 340 MA Nexia машинаси ҳайдовчисига тўхташ ишораси берилган.

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг ишорасига бўйсунмасдан қочиб кетган. ЙПХ ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан қоидабузар ҳайдовчи Жиззах шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, ушланган.

Шундан сўнг машина тегишли тартибда кўздан кечирилганда унинг юкхонасида пневматик тўппонча ва резина таёқ борлиги аниқланган. Бундан ташқари, машинада ўнга яқин бошқа машиналарнинг давлат рақамларидан кесиб олинган турли ҳарфлар ва рақамлар тасвирланган бўлаклар топилган.

Қайд этилишича, қоидабузар ҳайдовчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан суриштирувлар ўтказилмоқда.

Мавзуга оид