Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рекламада нархларни чет эл валютасида кўрсатиш тақиқланди
Рекламада миллий ва оилавий анъаналарга зид бўлган образлардан фойдаланиш ҳам тақиқланади.
“Реклама тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Рекламада қуйидагилар тақиқланади:
- мактабгача таълимда ҳамда тарбияда, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълимда фойдаланиладиган босма нашрларда (дарсликларда, мактаб кундаликларида, мактаб дафтарларида ва бошқаларда) товарларни реклама қилиш;
- нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш;
- болаларни улар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш;
- миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавият умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш.
Вояга етмаганлар ишончини ва тажрибаси етишмаслигини суиистеъмол қилишдан ҳимоя этиш мақсадида рекламада қуйидагилар тақиқланади:
- хавфли вазиятларда, улар ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этишга, ўз соғлигига зарар етказишга ундовчи вазиятларда вояга етмаганларни намойиш этишдан фойдаланиш;
- ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш, вояга етмаганлар уларга бўлган ишончига путур етказиш;
- вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган товарларни вояга етмаганлар учун мўлжалланган телеканалларда, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда реклама қилиш.
Дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари ёки ташқи кўриниши шифокорлар ташқи кўринишига ўхшаш шахслар иштирок этиши тақиқланади.
Телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда тарқатилаётган реклама умумий давомийлиги кўрсатув вақти 1 соати давомида 20 фоиздан, бироқ бир суткада кўрсатув вақти 15 фоизидан ошиши мумкин эмас. Талаб фақат реклама теледастурларига ихтисослаштирилган телеканалларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Давомийлиги 10 дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:31 / 28.04.2025
Умрага оид реклама қонунчилигини бузганлар жазоланди
17:14 / 19.04.2025