Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Садир Жапаров: «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўли қурилиши кейинги йилдан бошланиши мумкин»
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўлидан тушадиган даромад Қумтор ва Қамбарота ГЭС-1дан кам бўлмайди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров Жалолобод вилояти Тўқтўғул тумани аҳолиси билан учрашувда айтиб ўтди.
Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур лойиҳа бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.
«Агар бу жараён кузгача якунланса, кейинги йилдан йўл қурилиши бошланади. Агар уч давлат ҳамкорликда ишласа, бу йўл 3-4 йил ичида қуриб битказилади», — деди Жапаров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров мазкур лойиҳанинг қурилиши жорий йил кузида бошланиши ҳақида хабар берган эди.
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўлини қуриш ташаббуси 2000-йилларнинг бошларида эълон қилинганди, аммо ўша вақтдан бери бу нарса амалга оширилмади.
2002 йилда Пекин келажакдаги тармоқнинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқди ва унинг йўналишини аниқлади. Ўша ғояга кўра, йўл Торугарт довони орқали Арпадан ўтиб, Ўзган тумани орқали Қорасув шаҳрига етиб бориши ҳамда у ердан Ўзбекистонга олиб бориши лозим эди. Унинг умумий узунлиги 268 километрни ташкил қилиши керак бўлган.
2017 йилда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўлини қуриш бўйича уч томонлама ишчи гуруҳ тузилган, уни амалга оширишнинг уч хил варианти ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025