Жамият | 15:30 / 09.06.2022
14451
2 дақиқада ўқилади

Уй таъмири учун 30 млн ва бепул тикув машинаси — Тўра Боболовнинг Сариосиёдаги сайёр қабули қандай ўтди?

Сариосиё тумани Шоқишлоқ маҳалласида “Инсон қадри учун” тамойили асосида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сайёр қабул ўтказди.

Олти соат давом этган қабулда вилоятдаги секторлар раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида 195 нафар фуқаронинг 243 дан ортиқ мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатларнинг 64 таси масъуллар томонидан жойида ҳал этилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Хусусан, Шабнам маҳалласида истиқомат қилиб келган Сурайё Раҳмонованинг оилавий шароити ўрганилди. Унинг мурожаатига кўра уй-жойини таъмирлаш ҳамда иқтисодий ҳолатини яхшилаш мақсадида 30 млн сўм моддий ёрдам ажратилди.

Муниса Болтаева фарзандини даволатиш учун моддий ёрдам, қолаверса ўзини ўзи банд қилиши учун тикув машинаси сўради. Тўрт млн моддий ёрдам ажратилди. Тикув машинаси шу куннинг ўзида берилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Шунингдек, С.Шерозий маҳалласида жойлашган кўзи ожизлар жамиятининг биносини таъмирлаш ва хона жиҳозлари, компьютер олишда ёрдам сўралди. Ушбу мурожаат ҳам инобатга олиниб, зарур маблағ ажратилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Вақт талаб этиладиган 179 та мурожаатнинг ижросини таъминлаш учун муддат белгиланиб, масъуллар бириктирилди.

Вилоят ҳокимининг сайёр қабуллари ҳудудларда давом этмоқда.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид