Тошкентда дрифт учун мўлжалланган трасса қаерда қурилиши маълум бўлди
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Тошкент шаҳар ҳудудида ёшларга дрифт уюштириш учун қулай шарт-шароит яратиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси таклифига кўра, ёшларга “дрифт” ва “драг-рейсинг”(бурилиш техникаси ва автоспорт тури, йўлда тезлик ва бурчакни максимал даражада ушлаб туриш учун бошқариладиган усуллардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳаракатлар) уюштириш учун Бектемир тумани “Шоназар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ер участкаси ажратилади.
Белгиланишича, ажратиладиган ер участкаси:
аҳоли яшаш жойидан ташқарида жойлашганига;
“дрифт” ва “драг-рейсинг” иштирокчилари хавфсиз ҳаракатланишига, улар дрифт уюштириш учун ўзлари билан олиб келган автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиши учун шароит яратилишига;
томошабин сифатида келган шахсларга қулай шарт-шароит яратилиши, хавфсизлик чоралари кўрилишига;
ҳудудга ташриф буюрувчилар (хизмат кўрсатувчи, иштирокчи, томошабин ва ҳ.к.) шахсий автотранспорт воситалари учун автотураргоҳ, сервис ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда жиҳозланган тиббий ёрдам кўрсатиш станцияси учун мавжуд шарт-шароитлар яратилишига;
ёшларга “дрифт” ва “драг-рейсинг” учун ажратиладиган ер участкаси давлат ва хусусий шерикчилик асосида хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда, уларга тендер асосида бериш ва ҳудудни замонавий жаҳон стандартларига мос равишда бўлишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Апрель ойи охирида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев автопойга ва дрифт ишқибозлари учун Тошкент шаҳридан трасса ажратишни таклиф қилган эди.
Мавзуга оид
07:34 / 07.06.2024
Тошкентда BMW’да дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди
15:41 / 19.05.2024
Помир трактидан Аргентинадаги трассагача – дунёнинг энг чиройли автойўллари қаерда жойлашган?
07:42 / 21.04.2022
Тошкентда бир гуруҳ ҳайдовчилар автомобил йўлида дрифт қилди. Улардан бири устунга урилиб, воқеа жойидан қочиб кетган
08:14 / 06.01.2022