Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
Кеча, 10 июнь куни Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Вьетнамнинг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Данг Мин Кхой бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, учрашувда мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, туризм соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.
Хусусан, мамлакатлар ўртасида туризмни ривожлантириш, йўловчи ва юк ташувлари ҳажмини ошириш мақсадида икки давлат пойтахтларини боғловчи тўғридан тўғри авиақатновларни қайта тиклаш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Учрашувда “Vietnam Airlines” авиакомпанияси “Uzbekistan airways” АЖ ва "Uzbekistan airports" АЖ билан тўғридан тўғри ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда Ханой – Тошкент – Ханой йўналишида мунтазам қатновларни ташкил этиш билан боғлиқ масалани тез орада батафсил муҳокама этишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
13:49 / 12.04.2025