Uzbekistan Airways Express Тошкентдан Красноярскка парвозларни йўлга қўймоқда
2022 йил 25 июндан Uzbekistan Airways Express Тошкент – Красноярск – Тошкент халқаро йўналиши бўйича илк қатновини амалга оширади.
Uzbekistan Airways хабарига кўра, мунтазам авиақатновлар ҳафтада бир марта – шанба кунлари амалга оширилади.
Тошкентдан учиш: 17:30 (Тошкент вақти билан), Красноярскка етиб бориш: 23:00 (Красноярск вақти билан), Красноярскдан учиш: якшанба куни 00:30 (Красноярск вақти билан), Тошкентга етиб бориш: якшанба куни 02:15 (Тошкент вақти билан).
Тошкент – Красноярск йўналиши бўйича авиачипта нархи 1 996 039 сўмдан (багажсиз) ва 2 232 382 сўмдан (багаж билан), Тошкент – Красноярск – Тошкент йўналиши бўйича эса 3 695 230 сўмдан (багажсиз) ва 4 144 282 сўмдан (багаж билан) бошланади. Нархлар 10 июн ҳолатига кўра амал қилади.
Мавзуга оид
14:30 / 24.09.2024
Красноярск ўлкасида тўрт бола заҳарланишдан вафот этди
09:44 / 22.03.2023
Италия суди Красноярск губернаторининг ўғлини АҚШга экстрадиция қилишга рухсат берди
17:54 / 20.10.2022
Красноярск губернаторининг ўғли АҚШ сўрови билан қўлга олинди
08:26 / 30.03.2022