Ўзбекистон | 16:59 / 13.06.2022
38857
1 дақиқада ўқилади

Қорасувда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иккита уйни боғловчи туннел топилди 

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида яна бир туннел аниқланди.

Видеодан кадр

11 июнь куни махсус хизматлар ва чегарачилар Ўш вилоятининг Қорасув шаҳридаги уйлардан бирида туннел борлигини аниқлади. Туннелга кириш йўллари тўсиб қўйилган, деб хабар бермоқда Akipress. 

Тергов маълумотларига кўра, уй эгаси Ўзбекистон фуқароси билан таниш бўлган. 2021 йил сентябрида эркаклар Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган туннел қазиган. Улар туннел орқали товар ва валютани олиб ўтган. 

Қўлга олинган шахс ўз айбига иқрор бўлиб, тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Тергов давом этмоқда. 

Маълумот учун, аввалроқ Қорасувда Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган иккинчи ерости туннели топилган эди. 

20 май куни Ўш вилояти Қорасув тумани Телман қишлоғида ҳам Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғловчи ерости туннели топилган эди. 

Мавзуга оид