Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон темир йўллари» Россия билан тикланаётган поездлар ҳаракати ҳақида расман маълум қилди
Россия билан йўловчи поездларнинг ҳаракати қайта тикланмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 23 июндан бошлаб 5/6-сонли «Тошкент – Самара – Тошкент» йўналишида йўловчи поезди ҳаракатланиши бошланади.
5/6-сонли «Тошкент – Самара – Тошкент» поезди ҳафтанинг пайшанба куни соат 19:05 да «Тошкент-Марказий» темирйўл вокзалидан жўнаб кетади ва шанба куни соат 18:14 да Россиянинг «Самара» темирйўл вокзалига етиб боради.
Шунингдек, Самарадан якшанба куни соат 16:11 да жўнаб кетиб, «Тошкент-Марказий» вокзалига сешанба куни соат 16:56 да етиб келади.
Маълумот учун, Тошкентдан Самарагача темирйўл орқали бўлган масофа 2271 километрни ташкил этади. Поезд 48 соат давомида ҳаракатланади. 5/6-сонли «Тошкент – Самара – Тошкент» йўналишида йўловчи поезди 11 та вагондан иборат: 3 купе, 7 плацкарт ва вагон-ресторан.
Чипта нархи тўғрисидаги маълумотни, сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда, www.chipta.railway.uz, www.e-ticket.railway.uz сайтлари орқали билиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025