Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:11 / 16.06.2022
7779
1 дақиқада ўқилади
2022 йил учун сектор раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими жорий этилмоқда
2022 йил учун секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маълум қилди.
Фото: Shutterstock
Агентлик хабарига кўра, баҳолашнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
- ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
- хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
- маҳаллаларда содир этилган жиноятлар тўғрисидаги статистик маълумотлар (48 турдаги маҳаллада содир этилган жиноятчиликни ўтган йилга нисбати);
- сектор раҳбарлари шахсий ташаббускорлиги билан амалга оширилган ишлари (йўл қуриш, ичимлик суви билан таъминлаш, газлаштириш, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари ва бошқа);
- туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари соҳавий хизмат фаолияти самарадорлиги баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар;
- туман (шаҳар) аҳолиси ва МФЙ раислари секторлар фаолиятидан қониқиш даражаси бўйича сўровнома натижалари;
- Шунингдек, секторлар раҳбарлари билимини ilm.argos.uz платформаси орқали синовдан ўтказиш натижалари ҳам ҳисобга олинади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
14:44 / 21.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади?
18:36 / 11.12.2024
Фаолият юритмаётган корхоналар бир йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади
13:02 / 28.08.2024
Мол-мулкнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда ягона ёндашув жорий этилади
11:05 / 08.05.2024