Ўзбекистон | 09:40 / 16.06.2022
3617
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади

Бугун, 16 июнь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 09:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.

Фото: Kun.uz

«Тошкент шаҳар ЭТК» матбуот хизмати хабарига кўра, Шайхонтоҳур тумани Оқлон маҳалласидаги «Оқлон» масжидининг кенгайтирилиши ҳамда реконструкция қилиниши кутилмоқда.

Шу муносабат билан ҳудуддаги қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли ТП-2762 сонли трансформатор пунктини жойидан бошқа хавфсиз жойга кўчириш ишлари олиб борилади. Ушбу ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергиясидан вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Шайхонтоҳур туманининг «Оқлон» МФЙ, «Кўкча» МФЙ, «Самарқанд дарвоза» МФЙ, «Янгишаҳар» МФЙ, «Гулобод» МФЙ, «Боғ кўча» МФЙ ҳамда Аҳил кўчасида яшовчи аҳоли хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилган.

Билдирилишича, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» тасарруфидаги Шайхонтоҳур туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ушбу вазиятни тезкорлик билан бартараф этиш учун зарур чоралар кўрилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид