Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конституцияда «оила аёл ва эркак ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланиши» кераклиги мустаҳкамлаб қўйилади
Конституцияда “оила аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланиши”, жамиятнинг табиий ва таянч бўғини, жамият ва давлатнинг алоҳида ҳимоясида экани мустаҳкамлаб қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Ҳар қандай инсон учун муҳим ва муқаддас қадрият – бу унинг оиласи. Соғлом ва мустаҳкам оила – давлат таянчи ва жамиятнинг асосий бўғини.
Каттага ҳурмат, кичикка иззат, одамийлик, меҳр-оқибат, она Ватанга муҳаббат ва садоқат каби олижаноб фазилатлар аввало оилада қарор топади.
Бугунги глобаллашув замонида оила институтини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш учун муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш зарурати тобора кучаймоқда.
Бош қомусимизда оила институтининг конституциявий асосларини ривожлантириш мақсадида “оила аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланиши”, жамиятнинг табиий ва таянч бўғини, жамият ва давлатнинг алоҳида ҳимоясида эканини мустаҳкамлаб қўйишни таклиф этаман.
Шунинг учун давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун зарур ижтимоий ва иқтисодий шароитларни яратиши, кўп болали оилаларга қонунга мувофиқ имтиёз ва ижтимоий кафолатлар яратиб бериши лозим.
Шунда оиланинг иқтисодий ва маънавий асослари янада мустаҳкам бўлади”, деди президент.
Шавкат Мирзиёев мавзуни давом эттирди:
“Бош қомусимизда боланинг манфаатлари, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун барча шароитларни яратиш устувор йўналишлардан бири сифатида ўз аксини топиши зарур.
Шу билан бирга, давлат иқтидорли ёшларни, уларнинг моддий аҳволидан қатъи назар, доимо қўллаб-қувватлашини мустақил қоида сифатида белгилаб қўйишимиз керак.
Асосий қонунимизга қуйидаги қоидани киритишни таклиф этаман:
“Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида маънавий ва ахлоқий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун зарур шароитларни яратади”.
Шунингдек, Конституциямизга “Ота-оналар ўз фарзандлари вояга етгунига қадар уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлиғи, тўлақонли ва баркамол ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳуқуқига эга ва бунга мажбурдир”, деган қоидани киритиш ёш авлод тақдири учун масъулиятни янада оширишга хизмат қилади”.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024