Ўзбекистон | 13:08 / 20.06.2022
7837
1 дақиқада ўқилади

Конституцияга давлат чет элда яшаётган ва ишлаётган фуқаролар ҳақида ғамхўрлик қилишига оид қоида киритилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви ўтказилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишча, чет элда билим олаётган, меҳнат қилиб даромад топаётган фуқароларни, уларнинг мамлакатда яшаётган оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. 

“Бундай фаолият ҳеч қачон тўхтаб қолмаслиги учун Конституциямизга давлат чет элда яшаётган ва ишлаётган фуқароларимиз ҳамда ватандошлар билан мунтазам алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш ҳақида ғамхўрлик қилади, деган қоидани киритиш даркор.

Биз учун инсон саломатлиги – миллат ҳаётининг давомийлигини таъминлаш, унинг генофондини сақлаш, барқарор миллий стратегиямизнинг муҳим таркибий қисмидир.

Бу мақсадларга эришиш учун, менимча, Конституциямизда белгиланган “Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”, деган умумий норма етарли эмас.

Бу моддани кенгайтириб, тўғридан-тўғри қўлланадиган нормалар билан бойитиш шарт, деб ҳисоблайман”, деди президент.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид