Ўзбекистон | 13:31 / 22.06.2022
9737
2 дақиқада ўқилади

“Hududgaz Andijon” пресс-тур ташкил қилди

Кун давомида ўтган пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали фаолияти билан танишдилар.

Фото: Kun.uz

Тадбир иштирокчилари филиалнинг “Қўрғонтепа” газ тўлдириш шохобчасида газ маҳсулотининг етиб келиб тарозидан ўтиши, маиший газ баллонларининг тўлдириш жараёнига гувоҳ бўлиб мутахассислардан тегишли маълумотларни олишди. Масканда тажрибадан ўтиб яхши самара бераётган “E-gaz” дастурида ишлашнинг ўзига хослиги ва имкониятлари ҳақида тушунча берилди.

Жалақудуқ туманидаги Бўстон маҳалласида аҳолини маиший газ баллони билан таъминлаш ва тўлов тизимининг онлайн амалга оширилишини бевосита жараёнда кузатиб бориш имкониятига эга бўлган ОАВ вакиллари, фуқаролар билан мулоқотлар олиб боришди.

Хўжаобод туманидаги “Файз-М” корхонасига ташриф давомида мазкур улгуржи истеъмолчининг табиий газ таъминоти билан таъминланганлик даражаси ва ўзаро ҳамкорлик самарадорлиги ҳақида маълумотлар олинди.

Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” (АСКУГ) лойиҳасининг Андижон вилоятида жорий этилиши пресс-тур иштирокчилари учун  Булоқбоши туманидаги “Қумгузар” МФЙ мисолида кўрсатиб берилди.  

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид